Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

киритиш учун катта миқдордаги пулларимизни ҳам сарфлашга тайёр турамиз. Қуввати камайса, бизга тегадиган фойдаси ҳам камайиб, уларни қўлга киритиш учун ортиқча пул сарфламаймиз. Чунки сиз ўзингизнинг пулингиз ўз қийматини сақлаб тургани ҳолда чет эл валютасини ҳадеб сотиб олавермайсиз. Фараз қилайлик, Миср билан Англияда бир йили нархлар юз фоиз бир хиллашиб, бир Миср фунтига, бир инглиз фунти тўғри келди. Алмашиниш баҳоси тенглашди. Пул алмаштиришдан мақсад инглиз товарларига бўлган эҳтиёжни қондириш бўлиб қолди, холос. Бундай пайтда бизнинг диёримизда инглиз фунтига қизиқиш ҳам, ундан юз ўгириш ҳам бўлмайди. Лекин агар биздаги нархлар икки юз фоизга кўтарилиб кетиб, Англиядаги нархлар ўз ўрнида қолса, инглиз фунтининг биздаги нархи икки баробарга ошиб, бир Миср фунти ярим инглиз фунтига тўғри келиб қолади. Ана шунда инглиз фунтига қизиқиш ортиб, Миср фунтига қизиқиш камаяди. Чунки Англияда нархлар тушган, Мисрда эса ортган бўлади. Натижада инглизларнинг Миср фунтига ҳам, бинобарин, Миср товарларига ҳам қизиқишлари камайиб кетади. Ўзларининг товарларини афзал биладилар. Негаки, миср товарларининг нархи икки баробарга ортган, ўзларида ишлаб чиқилган товарларнинг нархи эса ўз ўрнида қолган. Шундай қилиб, пул чиқарган давлатда товарлар нархлари ўзгариши билан алмашиниш нархи ҳам ўзгариб бораверади. Масалан, бир мамлакатда пул кўпайганлиги сабабли нархлар кўтарилиб кетса, алмашиниш баҳоси ўзгармай иложи йўқ. Нархлар ортиб кетган давлат валютасининг ташқи қиймати пасайиб кетади.


Бир давлат пули билан чет эл валюталари ўртасидаги алмашиниш нархлари чет эл валюталарининг ўзаро алмашиниш нархлари ўртасидаги алоқа билан ёнма-ён юради. Масалан, Ироқ динори юз Эрон риёлига ёки икки юз Италия лирасига ёки тўрт юз Франция франкига тўғри келса, шу чет эл валюталари ўртасидаги алмашиниш баҳолари Эронда ҳам шундай бўлади. бир Эрон риёли = икки Италия лираси ёки тўрт Франция франки. Италияда ҳам ҳолат шундай бўлади. Бир Италия лираси = икки Франция франки ёки ярим Эрон риёли. Ҳар бир давлат ўз пулининг чет элдаги баҳосини нархлар даражаси ўзгартиришига қўйиб бериб, халқаро тижорат ҳаракатига ҳамда ажнабий пулнинг маҳаллий пулга ёки маҳаллий пулнинг ажнабий пулга алмашинишига қаттиқ тўсқинлик қилмагандагина шундай ҳолат рўй беради. Бироқ айрим давлатлар нархлар кўтарилганига қарамасдан ўз 

 

124-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143